Ўзбекистонлик спортчи Конор Макгрегор билан жанг қилиш мақсадида унга мурожаат йўллади (+видео)
Спортнинг яккакураш йўналишлари бўйича шуғулланиб келувчи Муҳаммадали Тоштурғунов UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорга видео мурожаат йўллади. У мазкур роликни instagram’даги расмий саҳифасига жойлаб, Конорни жанг қилишга чорлади. «Конор МакГрегор, сен жаҳондаги энг кучли жангчисан. Сен менинг кумиримсан. Мен кўплаб жангларимда ғалаба қозонганман. Журналистларга берган интервьюларимдан бирида менга қизиқарли савол беришганди: […]
