Ўзбек-Тожик чегарасида юзлаб юк машинаси тўпланиб қолди. Ҳайдовчилар бир ҳафтадан бери навбат кутмоқда
Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасидаги “Сариосиё” назорат-ўтказиш пунктида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди. Бу ҳақда Озодлик радиоси тожик хизматига 20 сентябрь куни мазкур назорат пунктидан ўтишга муваффақ бўла олган ҳайдовчилар хабар берган. Ҳайдовчиларга кўра, Сурхондарё вилояти ҳудудидаги бу чегара маскани олдида тўпланиб қолган юк машиналаридан иборат навбат беш километрга етган. “Сариосиё” орқали Тожикистоннинг Турсунзода туманидаги “Дўсти” назорат-ўтказиш пунктига ўтилади. ... Читать дальше...
