"Интер" 2025 йилни бирорта кубоксиз якунлаши мумкин
Миланнинг машҳур “Интер” клуби 2025 йилги мавсумда сўнгги умидини ҳам йўқотди. Бош мураббий Кристиан Киву қўл остидаги жамоа Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Бразилиянинг “Флуминенсе” клубига қарши баҳсда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
Бу мағлубият билан “неразуррилар” жорий йилдаги барча титуллар учун курашдан расман четлатилди.
Ортга назар ташлайдиган бўлсак, 23 апрелгача “Интер” бир вақтнинг ўзида тўрт фронтда чемпионлик сари юриб келаётганди. Лекин барчаси босқичма-босқич қулади. Читать дальше...
