Қонликўллик ҳамшира ишга тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 06.12.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмасининг 02.08.2021 йилги буйруғини бекор қилиб, даъвогар А.Ф. ҳамшира лавозимига 02.08.2021 йилдан қайта ишга тиклаш тўғрисидаги ижро варақаси юзасидан, Мажбурий ижро бюроси Қонликўл туман бўлими томонидан 09.12.2021 йилда ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даъвогар А.Ф.ни дарҳол ишга тиклаш мажбурияти юклатилган.
Шунингдек, бирлашма мансабдор шахслари ижро ҳужжатининг талабини бажармаган тақдирда Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланганлиги бўйича огоҳлантирилган.
Шундан кейин, тиббиёт бирлашмаси томонидан 09.12.2021 йилдаги буйруғи билан даъвогар А.Ф. бирлашманинг ҳамшира лавозимига ишга тикланган.
Ижро ҳужжати эса, амалда ижроси таъминланганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддасига асосан тамомланди.

