«Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ундан нималарни талаб қилиши ҳақида фикр билдирди. 22 ёшли футболчи ҳар доим ҳам «кўк-анорранглилар»нинг асосий таркибида майдонга тушмайди, бироқ унинг статистикаси барибир таъсирли кўринади — жорий мавсумдаги 18 ўйинда 7 та гол ва 4 та голли узатма.
«Мураббий мендан юқори интенсивликни, прессингда фаол иштирок этишни, вертикалликни, тўпга эгалик қилганда хотиржам бўлишни, жарима майдонига қўшилиб боришни, дарвозага зарба беришни талаб қилади. Читать дальше...