Ўзбекистон вилоятлари чегараларидан яна 12 та пост олиб ташланди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги яна 12 та мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блокпостларнинг фаолияти тугатилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди «Газета.uz».
Шундай қилиб, ёпилган постларнинг умумий сони 66 тага етди. Уларнинг 23 таси мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 19 таси блокпостлар ва 24 таси тўсиқ постлари эди.
Вилоятлар ўртасидаги постларнинг йўқ қилиниши ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни парламентга йўллаган Мурожаатномасида маълум қилганди. Читать дальше...