2020 йилгача Тошкент - Самарқанд - Бухоро пулли йўлини қуриш режалаштирилмоқда
Давлат автомобиль йўллари қўмитаси 2020 йилга келиб пулли йўлларни барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкентда қўмита раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев ва Германиянинг GP Papenburg AG ширкати бошқаруви раиси Гюнтер Папенбург ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди. Ҳайдовчилар ҳақ тўлаб ўтадиган йўлларни қуриш учун имконият берувчи “Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги қонун 2018 йилнинг иккинчи ярмида қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур қонун қабул қилиниши ортидан 2020 йилга келиб биринчи пуллик йўллар пайдо бўлади. Читать дальше...