Янги лойиҳалар сабаб Фарғонада яна 2 мингдан зиёд иш ўрни яратилади
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилиши ва жорий йилни айнан Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб номланиши ҳам бу борадаги эзгу ишларнинг янада жадаллашишига кенг йўл очмоқда.