ХОТИНБОЗ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
*** Учинчи бор беш йил турмада ўтириб қирқ ёшида яна озодликка чиққан Аббос “баттол”нинг уйи шомга яқин қўни-қўшни, ёру биродарлар билан лиқ тўлди. Бир тарафда Саминқишлоқ баковули янги сўйилган қўй гўштини қозонга ташлаб, қайнатма шўрва пишириш билан банд, нариги томонда эса кабобчи деб ном чиқарган Аҳмадали мўйлов елпиғичини ишга солиб бутун ҳовлини тутунга тўлдирган. […]