Тошкентда ўқувчи «экстрим-селфи» оқибатида вафот этди
Табиатан шўх Собиржон (исм-фамилияси ўзгартирилган) пойтахтдаги мактаблардан бирининг 8-синфида ўқирди, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.
У ўша куни тенгдошлари билан футбол ўйнагач, уяли телефонини олиб, интернетга кирди ва ижтимоий тармоқлардаги дўстларининг суратларини кўриб чиқди. Уларга ҳаваси келди. Шу боис, дўсти Рустамжон билан уйга қайтаётиб, селфига тушди. Суратни ижтимоий тармоққа жойлади. Аммо бу уни қониқтирмади. «Бу сурат ҳеч кимга қизиқ эмас. Борингки, 6 ёки 7 ўртоғим лайк босади» деган хаёл ўтди Собиржоннинг миясидан. Читать дальше...