ОЧЛ. Тўхтахўжаев майдондан четлатилди. «Локомотив» эса ўз уйида очко йўқотди
Осиё чемпионлар лигасининг «Б» гуруҳидан ўрин олган «Локомотив» ва «Ал-Иттиҳод» (С.Арабистони) ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Биринчи бўлимнинг 12-дақиқасида меҳмонларнинг бразилиялик легионери Ромариньо ҳисобни очди. «Темирйўлчилар» мазкур голга Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг аниқ зарбаси билан жавоб берди. Учрашувда хавфли вазиятлар бўйича устунлик саудияликлар томонида бўлди. Ўйиннинг 76-дақиқасида «Локомотив» ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка олиб […]