![](https://29ru.net/datas/images/favicons/18148.png)
"Манчестер Сити" "Бёрнли"ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва 1-ўринга қайтди (видео)
Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Бёрнли" – "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. "Терф Мур" стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Учрашув манкунианларнинг устунлигида бошланган бўлсада танаффусгача ҳисоб очилмади. 67-дақиқада "Сити" футболчилари ниҳоят гол уришга муваффақ бўлишди. Серхио Агуэро жарима майдони ичида ҳимоячиларни доғда қолдирган ҳолда дарвозани аниқ нишонга олди. Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 92 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтишди. Читать дальше...