Ўзбекистон ҳудудида бир аср олдин олинган рангли суратлар
Россия императори томонидан империяни рангли суратга олиш вазифаси топширилишидан бир неча йил олдин химик Прокудин-Горский бугунги Ўзбекистон ҳудудига қуëш тутилишини кузатиш ва уни суратга олиш учун йўл олди. Бир неча ҳафта давом этган экспедиция булутли ҳаво туфайли ўз асосий мақсадига эриша олмади, аммо саëҳат бекорга кетмади. Прокудин-Горский ўзининг рангли суратлар олишга имкон берувчи Германияда ишлаб чиқарилган фотоаппарати билан кўздан пана кўчаларни, Бухоро ва Самарқанднинг кўҳна марказларини суратга олди. Читать дальше...