Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Коллаж: «Дарё» Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да ўтказилмайди. Шердоғнинг хабар қилишича, мазкур яккакурашчилар иштирокидаги UFC 253 мусобақаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. UFC кечаси 19 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Аввалроқ Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг Абу-Дабида бўлиб ўтиши айтилаётганди. Промоушен президенти Дэйна Уайт яқинда отасидан айрилган Ҳабибнинг мазкур жангда иштирок этишига ишонмоқда. Читать дальше...