Лукашенко истеъфо талабини рад этиши ортидан Тихановская оммавий иш ташлашга чақирди
Беларусь мухолифати 26 октябрни мамлакатда сиёсий талаблар билан умуммиллий иш ташлашнинг биринчи куни, деб эълон қилди. Мухолифат илгари сурган талабларнинг энг асосийси Александр Лукашенконинг президентликдан кетишидир. Президентликка собиқ номзод, мухолифат етакчиси Светлана Тихановская икки ҳафта муқаддам Лукашенкога “халқ ультиматуми”ни эълон қилган эди. Унга кўра, Лукашенко 25 октябргача ҳокимиятдан кетиши ҳақида эълон қилиши керак эди. Лукашенко эса бу талабларни бажариш ўрнига намойишларга қарши кескин чора кўришда давом этди. Читать дальше...