Судлар ички ишлар ходимлари билан тил бириктириб, катта миқдордаги пулни ўғирлашди
Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судининг бир неча судьяси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан келишган ҳолда 8 миллиард сўмни ноқонуний ўзлаштиришган. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилди. “Газета уз” нашрининг ёзишича, бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш бўйича агентлик директорининг ўринбосари Умида Тўхташева маълум қилди. Тил бириктирган судья ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари йўл қоидалари бузилиши юзасидан тузилган маъмурий баёномаларни суд канцеляриясида рўйхатдан ўткизмаган... Читать дальше...