«Maestro» бадиий гуруҳи Конституциянинг 28 йиллигига бағишланган санъат асари яратди (видео)
«Maestro» бадиий гуруҳи томонидан Ўзбекистон Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган санъат асари яратилди. Aсар муаллифи Элнур Эгамов сурат тайёрланиш жараёнини тасвирга олиб, унга шундай изоҳ қолдирган: «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни чин қалбимдан муборакбод этаман! Бош қомусимиз мамлакатимиз мустақиллиги, ҳуқуқ ва эркинликларимиз, бурч ва мажбуриятларимизнинг қонуний асоси, мустаҳкам кафолатидир».