АҚШда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган миллионер Роберт Дёрст вафот этди
Кўчмас мулк соҳасидаги магнат, миллионер Роберт Дёрст вафот этди, дея хабар берган The New York Times. Дёрст соғлиғи ёмонлашгани туфайли Калифорния штатидаги қамоқхонадан шифохонага ўтказилганди. Шифохонада маҳбуснинг юраги уришдан тўхтаган, реанимация муолажалари натижа бермаган. 2021 йил октябрь ойида АҚШ суди уни 21 йил аввал яқин таниши Сьюзан Берманни ўлдирганликда айбдор деб топган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилганди. […]