Давлат ташкилотлари ходимлари бепул концертга боради. Ўқувчиларга мусиқа чалиш мажбуран ўргатилади
Бундан буён ҳар уч ойда бир марта давлат ташкилотлари ходимлари концертга, цирк ва театр тамошаларига бепул олиб борилади. Улар учун чипта пуллари бюджетдан ташқари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан тўланади. Бу борада Шавкат Мирзиёев “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга асосан ходимларни “маданий ҳордиқ чиқаришини” таъминлаган юридик шахслар чипталар учун сарфлаган пулларига тенг равишда фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод этилади. Читать дальше...