Украина хавфсизлик кенгаши Олий Радага мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишни таклиф қилди
Украина хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Олий Радага мамлакатда 30 кун муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилишни таклиф қилди. Фавқулодда ҳолат фақат Олий Рада қарори билан жорий этилади. Кенгаш Донецк ва Луганск вилоятларидан бошқа ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилишни таклиф қилган. Чунки Донецк ва Луганск вилоятларида 2014 йилдан бери махсус бошқарув режими мавжуд. Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарори билан Украина армиясига заҳирадаги 36 минг аскар чақирилади. Зарурат туғилган пайтда ҳудудларда комендантлик соати жорий этилади. Читать дальше...