АҚШ Украинага 800 та ҳавога қарши мудофаа тизими ва бошқа ҳарбий воситаларни тақдим этади
АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар Украинага қўшимча қурол-аслаҳа йўллашини маълум қилди. Киев Вашингтондан ҳавога қарши мудофаа учун Stinger русумли 800 та зенит-ракета мажмуаси, 2 мингта Javelin русумли танкка қарши кўчма тизим, 100 та дрон, 100 та гранатомёт, 5000 та милтиқ, 400 та пулемёт ва бошқа аслаҳалар, шунингдек, ўқ-дори, бронежилет ва шлемлар олади. “Бу узоқ давом этадиган ва оғир уруш бўлиши мумкин, бироқ Путиннинг тинч аҳолига ахлоқсизларча қилган ҳужуми олдида Америка халқи Украина халқини оғишмай дастаклаб туради”... Читать дальше...