Visa ва Mastercard очмоқчи бўлган россияликлар учун Ўзбекистонга “саёҳат” уюштирилмоқда
Россия Туроператорлари ассоциацияси – АТОР Visa ва Mastercard халқаро тўлов карталари очиш учун аҳолини Ўзбекистонга саёҳат қилишга таклиф этмоқда. АТОРнинг расмий сайтида 24 март куни эълон қилинган мақолада таъкидланишича, биринчи бўлиб “Visa ва Mastercard саёҳатини ВЕДИ Group” уюштира бошлади. Хабарда маълум қилинишича, Visa ва Mastercard очиш учун саёҳат икки кеча ва уч кундан иборат бўлади. Саёҳатнинг иккинчи кунида россияликлар эрталаб бир соатни Ўзбекистон банкларида Visa ёки Mastercard олиш учун сарфлаши мумкин. Читать дальше...