Риштонда “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси сақлаб юрган шахс фош этилди
Риштон тумани. 09 апрель куни вилоят ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Учариқ МФЙ ҳудудида жойлашган чойхоналарнинг бирида фуқаро Я.Х. нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 276-модда 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.