ЖССТ коронавируснинг янада хавфли штамми пайдо бўлишидан хавотирда
Бугун дунёда эпидемиологик вазият бир қадар изга тушгандай. Ҳар ҳолда, одамлар аввалгидек хавотир ва саросимага тушаётгани йўқ. Тўғри, кейинги ҳафталарда АҚШ, Тайван, Австралия, Португулия, Бразилия, Германия, Буюк Британия сингари баъзи мамлакатларда касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошиб, ўсиш динамикаси кузатиляпти. Аммо аксарият давлатларда одамлар хотиржам: юздан ниқоблар туширилган, карантин қоидалари амалда эмас ва вакциналар олишга кўпчилик беэътибор. […]