Қозоғистонда январь воқеаларида иштирок этганлардан 545 нафари судланди
Қозоғистонда жорий йил январида тартибсизликларга айланиб кетган норозилик намойишларида иштирок этганларга нисбатан 429 жиноят иши қўзғатилди ва бу ишлар доирасида 545 киши судланди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий вакили Елдос Қилимжанов 18 июлда ўтган брифингда маълум қилди. Унга кўра, судланганлардан 83 нафари “ҳокимият вакилларига зўравонлик қилганликда, ўзгаларнинг мулкларини вайрон этганликда” айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Прокуратура расмийсига кўра, бугунги кунда январь воқеалари... Читать дальше...