Қамчиқ довонида юк машинаси ва Damas тўқнашди. 4 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Наманган ИИБ 21 июл куни соат 00:05 атрофида А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 222-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. ИИБ хабарида айтилишича, Фарғона водийсидан Тошкентга қараб ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли ёнилғи ташувчи юк автомашинаси (давлат рақами 40 Q 486 XA, тиркама рақами 40 АА 7422), қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Damas автомашинаси (давлат рақами 40 Q 943 WA) билан тўқнашган. Оқибатда ҳодиса жойида ёнғин юзага келиб, транспорт воситалари ёниб зарарланган. Читать дальше...