Кураш. Усмонов ва Қурбонов бронза медалларини қўлга киритди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Италия пойтахти Рим шаҳри спорт курашлари бўйича 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Эркин курашчиларимиз ўз чиқишларини медаллар билан бошлашди. Ортда қолган кун якунида -55 кг вазн тоифасида Ҳусанбой Усмонов, -110 кгда эса Ҳикматилло Қурбонов бронза медалини қўлга киритишди. -55 кг: Ҳусанбой Усмонов – Яннис Ребҳолс (Германия) 10:0 -110 кг: Ҳикматилло Қурбонов – Рамини Гулиташвили (Грузия) 3:2. МОҚ матбуот хизмати