Тошкент аэропортида такси хизмати бўйича янги тартиб жорий этилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Uzbekistan Airports Тошкент аэропортида «Такси хизматини ташкил этиш» аукциони бўйича ғолиб аниқланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди. Қайд этилишича, 2017 йилдан буён йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритиб келаётган «Бобур Диёр» компанияси пойтахт аэропортида такси хизматларини кўрсатиш бўйича электрон аукцион ғолиби бўлган. Компания автопаркида фақат бензинда ишлайдиган маҳаллий ва хорижий 100 дан ортиқ автомобиллар мавжуд. Бу буюртмачининг (Uzbekistan Airports АЖ) аукцион доирасидаги асосий талабларидан бири бўлган. Читать дальше...