Ўзбекистон кубоги. Бугун илк финалчи номи маълум бўлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бугун Ўзбекистон кубоги 1/2 финал ўйинлари старт олади. Кун доирасида битта баҳс бўлиб ўтиши режалаштирилган. 19:30 да бошланадиган "Насаф" - АГМК ўйини бугунги ярим финал беллашувларининг биринчиси бўлади. Ушбу учрашув Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Шунингдек, эртага 19:00 да "Навбаҳор" "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб боради. Бу беллашув Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтиши белгиланган. Маълумот ўрнида, икки ўйинни ҳам Спорт ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эгасиз.