Шарофиддин Олимпиада чемпионидан олтин медални тортиб олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати. -102 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди. Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ҳам ортда қолдириб, олтин медал соҳибига айланди. Силтаб кўтаришда 196, икки курашда эса 368 кг қайд этган самарқандлик полвонимиз терма жамоамиз ҳисобига яна 2 кумуш медални келтирди.