Бухоро қишлоқларидан биридаги хонадонда газ портлаши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида рўй берган портлаш оқибатида 8 ёшли бола вафот этди. “Газета.uz” нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишича, 16 октябрь куни соат 08:55 ларда Қоракўл тумани Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Р.нинг уйида газ чақнаши содир бўлган, оқибатда 2014 йилда туғилган 2-синф ўқувчиси Ж.С. олган жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бораётгани хабар қилинган. Читать дальше...