Энергетика инқирози: "Фарғонаазот"да иш тўхтади, тадбиркорлик субъектлари газдан узилмоқда
Ўзбекистондаги минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган йирик заводлардан бири “Фарғонаазот” АЖ ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бунга корхона истеъмол қиладиган табиий газ етишмовчилиги сабаб бўлди. Завод ишчиларининг Озодликка айтишича, 10 ноябрдан бошлаб газ босими етарли бўлмагани учун аммиак ишлаб чиқариш цехларида фаолият тўхтаган. Ноябрь ойидан бошлаб ишчиларнинг маоши ҳам кескин қисқарган. Улар қўшимча тўлов, мукофот ва ёрдам пулини ололмаяпти. Корхона маъмурияти Озодликка газ берилмаётгани сабаб иш вақтинча тўхтатилганини тасдиқлади. Читать дальше...