"Месси - эркак"! Машҳур теннисчи нега бундай деди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Британиялик машҳур теннисчи Энди Маррей Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг кеча ЖЧ-2022 1/8 финал босқичи доирасида Австралия термасига қарши учрашувда кўрсатган ўйини ҳақида гапирди. "Месси - эркак", - деб ёзган спортчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Эслатиб ўтамиз, Аргентина Австралия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни Месси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Энди Аргентина турнирнинг чорак финалида АҚШни 3:1 ҳисобида мағлуб этган Нидерландия билан учрашади. Читать дальше...