Токиога мунтазам авиақатновлар тикланди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Токио – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди. «Кунчиқар мамлакатга тўғридан-тўғри парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади» дейилади хабарда.