Чироқчидаги туғуруқхонада 26 ёшли аёл фарзандини дунёга келтиргач, вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида 26 ёшли аёл вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди. Чироқчи туман Ғаллачи маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган А. Г. шу йилнинг 10 октябрь куни соат 06:00да қариндошлари томонидан туғруқ бўлимига олиб келинган. […]