Иордания термаси бош мураббийи: "Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз"
Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания термалари ўртасидаги ўйиндан олдин иорданияликлар бош мураббийи Ҳусайн Аммута матбуот анжуманида қатнашди.
"Бу ўйин нафақат биз, балки Корея Республикаси учун ҳам қийин ўйин бўлади. Ярим финалда икки нафар муҳим ўйинчимиз майдонга тушмайди. Руҳий жиҳатдан барча тайёр. Шундай экан, биз ўйинга тактик томондан кучли тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳар бир ўйинчи 120 дақиқа ўйнашга ҳам руҳан, ҳам жисмонан шай бўлиши керак. Читать дальше...