Фин профессорлари Тошкентда дарс беради
Улар Тошкент стоматология институтида ишлашади.Президент аввалроқ Финландия таълим тизимини ўрганиш бўйича топшириқ берганди.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишдатаълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва соҳанинг кейинги тараққиёт даражасини белгилаб беришда Финландия таълим тизимининг илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилганди.
Тошкент давлат стоматология институти ва Финландиянинг JAMK университети ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, икки нафар финландиялик профессор Тошкент стоматология институти жамоасига қабул қилинди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиг Матбуот хизмати.
Профессорлар Аннина Кангас-Ниеми (Annina Kangas-Niemi) ва Сари Ярвинен (Sari Järvinen) талабаларга "Соғлиқни сақлаш менежменти ва бошқаруви" фанидан маъруза ва амалий машғулотларни олиб боради.