Ўлган бешиктебратар ичидан чиқаётган узун қора пайпаслагичларга эга «махлуқ» (Видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Кадр: YouTube Reddit платформасида узун қора пайпаслагичлари бор номаълум «махлуқ» ўлган бешиктебратарнинг ичидан чиқиб келгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Ролик 24 минг маротабадан ортиқ томоша қилинган ва унинг остига қарийб 2 мингта изоҳ қолдирилган. «Яхшиси, ‘Қорадаги одамлар’ни чақиринглар», — дейилади видео изоҳида. Кадрлардан кўриш мумкинки, эркак арранинг ўтмас тарафи билан ўлган бешиктебратарнинг қорнини босган. Орадан бир неча сония ўтгач ҳашаротнинг ичидан кўплаб ингичка ва узун пайпаслагичлар чиқа бошлаган. «Бу қилилон. Ушбу паразитлар кўпинча ҳашаротлар ичида яшайди. Бироқ унинг ижарачиси энди ўлгани сабаб улар ўзига янги ва хавфсиз жой қидириш мақсадида қочиб кетишмоқчи», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. Унинг қолган изоҳига 11 мингдан ортиқ лайк босилган. «Демак, энди улар ўрмалаб юриб ўзига янги хўжайин топадими? Ёки очиқ ҳавода шунчаки ўлиб кетадими?», — дея изоҳ қолдиради яна бир фойдаланувчи.