Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Россия чемпионатида порламоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россия чемпионатининг 20-турида ЦСКА - "Нижний Новгород" баҳси бўлиб ўтди. Учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол қўшиб берилган дақиқаларда Юсуф Язиджи томонидан киритилди. Меҳмонлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушиб, 89-дақиқада кичик жароҳат олиб майдонни тарк этди. Статистика билан шуғулланувчи "Whoscored.com" нашри футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади. Унга кўра терма жамоамиз аъзоси Иброҳимхалил Йўлдошев энг юқори балл олган иккинчи футболчига айланди - 7.3. Гол урган Юсуф Язиджи - 7.9 баллга лойиқ кўрилди. Қуйида "Whoscored.com" нашри томонидан футболчиларга қўйилган баллар билан танишинг: