Юрак электрик дефибрилляцияси нима учун қилинади?
Юрак электрик дефибрилляцияси – бу оғир юрак ритми бузилишларини электр импульс орқали тиклашга қаратилган даво чораси ҳисобланади.
Юрак электрик дефибрилляциясига асосий кўрсатма қоринчалар фибрилляцияси ва қоринчалар тахикардияси ҳисобланади. Бунда қоринчалар тез ва хаотик равишда қисқаради. Бу эса юракдан чиқадиган қон ҳажмининг кескин пасайишига ва юракда кўп энергия сарфланишига олиб келади.
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси