Қозоғистон хорижликларни таъқибга учраган мамлакатларга энди депортация қилмайди
Қонунга бундай ўзгартиришлар киритиш ташаббуси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан қонун ҳужжатларидаги бўшлиқни бартараф этиш мақсадида киритилган.
Бугунги кунда Қозоғистонда қонунбузарлик учун жазо сифатида чет эл фуқароларини депортация қилиш амалиёти мавжуд. Аммо агар улар ўз ватанларида диний, ирқий ёки сиёсий сабабларга кўра таъқибга учраса, бу халқаро конвенцияларга зид келади. Шунинг учун, агар Омбудсманнинг тузатишлари қабул қилинса, Қозоғистон хорижликларни чиқариб юбориши мумкин, аммо, фақатгина «учинчи» – хавфсиз мамлакатларга.