Юк машинаси каналга тушиб кетди
28 февраль куни соат 15:40 да Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Дўстлик МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВБ ёнғин қутқарув отряди етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк машинаси каналдан чиқариб олинган.
Воқеа натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.