Вояга етмаган қиз ўғирлик қилди
Олтиариқ туманидаги Мирфозил маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро А.И. ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йилнинг 10 февраль кунидан 19 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нархи 1.790.000 сўмлик “Smart” телевизори ва 1000 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.М. исмли қиз содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.