Яна сариқ жилет тўғрисида
Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.
Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.
Шунингдек, қонунчиликда пиёдалар қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш назарда тутилган.