Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма ташқи савдо компаниясини тузди
Сабзавот ва мевалардан автомобиль кузовларигача – “УзКазТрейд” МЧЖ икки давлат экспортини кенгайтиришга ёрдам беради.
Янги компания ўзаро савдодаги чекловлар ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга ҳам ҳисса қўшади.
2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 29,8 %га ошиб, 5 млрд $ни ташкил этди.