5-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди
Андижон вилоятида ўз жонига қасд қилган боланинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 февраль куни соат 08:40 ларда Шаҳрихон тумани “Бобочек” МФЙ “Қизил араб” кўчасида яшовчи 11 ёшли Ғ.М. яшаш хонадонидаги омборхона тўсинига сомон пресс ипига ўзини ўзи осиб, ўз жонига суиқасд қилган. Шу вақтда унинг онаси М.Э. бу ҳолатни кўриб қолиб, ўғлини қутқариб қолган. Шундан сўнг, бола туман шифохонасига ётқизилиб, унинг ҳаёти сақланиб қолинган.
Аниқланишича, М.Э. тумандаги 30-мактабнинг 5-синфида таҳсил олган.
Вояга етмаган М.Ғ.га етказилган тан жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, сомон пресс ипи текшириш учун далилий ашё сифатида олинган.
Ҳозирда Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан боланинг жонига қасд қилганлик сабабларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.