«Чуқурсой» божхона постида давра суҳбати ташкил этилди
Қуёш энергетикаси қайта тикланадиган энергетиканинг энг истиқболли тармоқларидан биридир. У бутун дунёдаги нефть, газ, кўмир ва бошқа энергия ресурсларининг энергиясидан ортиқ бўлган улкан энергетик салоҳиятга эга.
Сўнгги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳасида энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–57-сон қарори энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллигини таъминлаш борасида муҳим қадам бўлди.
Қарор ижроси доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Чуқурсой» божхона постида Тошкент давлат техника университетининг Электр энергетика факультети мутахассислари иштирокида «Қуёш фотоэлектрик станцияларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва улардан самарали фойдаланиш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида божхона ходимлари, тадбиркорлар, божхона омбори, логистика маркази вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида қуёш энергия манбаалардан фойдаланиш тартиби, уларнинг долзарблиги, қуёш панелларнинг турлари каби мавзу юзасидан батафсил маълумотлар берилди.