Бухоро шаҳридаги поликлиникалардан бирининг тиббиёт ходимлари жиноят устида ушланди
Бухоро шаҳридаги оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира вазифасида ишловчи аёл мазкур поликлиника ҳамшираси С.С. билан бир гуруҳ бўлиб, бир аёлни танишлари орқали ушбу поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга киритиш эвазига 4 млн. сўм талаб қилишади.
2022 йил 24 феврал куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар талаб қилинган пулни олган вақтлари ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати