Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган автомашина салонидан пулларни ўғирлаган шахс фош бўлди
Фуқаро Т.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 январь куни номаълум шахс А.Навоий кўчасида жойлашган мактаб олдида қаровсиз қолдирилган “Nexia-3” русумли автомашинаси салонидан 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ў.У исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати