Бухорода валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритишга уринган шахс қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.А. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ж.М.га 36,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.